Трамп Путиннинг қароргоҳига дрон ҳужум қилганига ишонмади

39

АҚШ Президенти Дональд Трамп бир ҳафта олдин воқеадан жуда ғазаблангани, бундай ҳаракатни қабул қилиб бўлмаслигини айтганига қарамай, декабрь ойи охирида Украина дронлари Россия раҳбари Владимир Путиннинг қароргоҳига ҳужум қилганига шубҳа билдирди.

– Бу ҳужум ҳақиқатан амалга оширилганига ишонмайман, – деган у журналистларга. – Яқин атрофда нимадир содир бўлди, лекин бу воқеага алоқаси йўқ

РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров аввалроқ Киев режими 29 декабрь кечаси 91 дрон ёрдамида Путиннинг Новгород вилоятидаги қароргоҳига террор ҳужуми уюштирилганини айтганди. Барча учувчисиз учоқлар ҳаво мудофааси кучлари томонидан йўқ қилингани таъкидланиб, қурбонлар ҳақида маълумот берилмаган.

– Киев режимининг Президент қароргоҳига ҳужумидан сўнг АҚШ иштирокидаги музокарани тўхтатиш ниятида эмасмиз, – деган Россия ташқи сиёсат идораси раҳбари. – Фақат позициямиз қайта кўриб чиқилади.

С.Раҳимов, ЎзА