Рўйхатга олиш — мамлакат тараққиёти учун муҳим қадам

14

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 сентябрдаги ПҚ-173-сонли Фармонига мувофиқ аҳолини ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Шу муносабат билан мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида бўлгани каби, Қораўзак туманида ҳам маҳалла еттилиги ходимлари иштирокида амалий семинар ўтказилди.

Тадбир давомида мутахассислар томонидан рўйхатга олиш босқичлари, сўровномалар билан ишлаш тартиби ва электрон тизим орқали маълумот киритиш жараёни бўйича батафсил тушунтирилиб, иштирокчиларга респондентлар билан мулоқот қилиш, сўровномаларни тўлдиришда эътиборли бўлиш ва аҳолига тўғри маълумот етказиш бўйича амалий кўрсатмалар берилди.

Ўтказилган тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги