Агротехник тадбирларнинг муҳим мавсуми бошланди

Ҳозирги вақт қишлоқ хўжалигида 2026 йил ҳосили учун экилган ғалланинг ҳосилдор бўлиши учун уни парваришлаш ишларининг муҳим босқичидир.
Қонликўл туманидаги Арзимбетқум овул фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган «Бесқала-2» фермер хўжалигининг ғалла майдонларида ғалла етиштиришда ҳосилдорликни ошириш масалаларига бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича котибияти мудири Ф.Нурмухаммедов, «Дон ва шоли» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси директори Д.Утамбетов, «Ўзагролизинг» акциядорлик жамияти Қорақалпоғистон Республикаси филиали директори М.Джуманиязов, Қонликўл тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Б.Торешов, кластер вакиллари, қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича муассаса, ташкилот ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди.
Семинар давомида агротехник тадбирларнинг белгиланган тартибда бажарилиши, ғалла етиштириш самарадорлигини янада ошириш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ғаллани минерал ва органик ўғитлар билан озиқлантириш ва келгусида амалга ошириладиган асосий вазифалар бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Семинар давомида иштирокчилар мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.
Бу борадаги семинарлар бошқа туманларда ҳам давом этмоқда.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги