Мутахассисларга замонавий компьютерлар топширилди

23

Тахтакўпир тумани «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази томонидан аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, фуқаролар йиғинлари ҳудудларида комплекс ижтимоий хизматлар кўрсатувчи мутахассислар фаолияти учун зарур шарт-шароитларни яратиш йўлида амалий ишлар давом этмоқда.

Хизмат кўрсатиш жараёнларини рақамлаштириш, иш самарадорлигини ошириш ва мутахассисларни замонавий техника воситалари билан таъминлаш мақсадида, Тахтакўпир туман ҳокимлиги томонидан ҳудудлардаги комплекс ижтимоий хизмат кўрсатувчи ходимларга замонавий компьютерлар топширилди.

– Бу янги техникалар ҳужжатлар билан ишлашни тез ва сифатли амалга ошириш, аҳоли мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш, ижтимоий хизматлар сифатини ошириш ва ҳар бир муҳтож оилага манзилли ёрдам кўрсатишга хизмат қилади, – дейди Тахтакўпир тумани «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази директори Қуатбой Дарибаев.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги