Спортчиларимиз йилни қандай якунламоқда?: 2025 йилга қисқача назар

Мана кўз очиб юмгунча 2025 йил билан хайрлашмоқдамиз. Ўтаётган ҳар бир кун халқимизни янги йилга бошлаяпти. Ортда қолаётган йилимизда барча соҳалар каби, таълим, спорт, маданият ва санъат соҳаларида улкан ютуқлар қўлга киритилди. Биз соҳа фидойилари, ёшлар ва спортчиларимиз томонидан қўлга киритилган ютуқларга қисқача шарҳ берамиз.
2025 йилнинг январь ойида Колумбиянинг Богота шаҳрида қиличбозлик спортининг сабля тури бўйича 20 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида жаҳон кубоги мусобақалари бўлиб ўтди ва унда ҳамюртимиз Муса Аймуратов мусобақа ғолибига айланди. Ушбу мусобақада иштирок этган яна бир ҳамюртимиз Алпомиш Ўроқбоев бронза медалини қўлга киритди.
Шунингдек, ушбу чемпионатда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари жамоавий беллашувларда ҳам муваффақиятли иштирок этиб, олтин медални қўлга киритишга муваффақ бўлди. Хусусан, Наргиза Жақсибоева, Аякўз Жумамуратова, Самира Шокировадан иборат қизларимиз финалда мексикаликларни 45:20, Сардор Абдукаримбеков, Муса Аймуратов ва Алпамис Ороқбоев таркибидаги йигитларимиз ҳам майдон эгаларини 45:28 ҳисобида енгиб чиқишга муваффақ бўлди ва жаҳон кубогининг олтин медаллари билан тақдирланди.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси