Қонликўлдаги янги йил қувончлари

Қонликўл тумани аҳолиси ҳам янги 2026 йилга бағишланган байрам тадбирларида кўтаринки руҳда иштирок этмоқда.
Шу муносабат билан туман марказидаги «Ёшлар сайли» маркази болалар, кенг жамоатчилик вакиллари, меҳмонлар билан тўлиб, байрам сайли ўтказилди. Республикамизга машҳур санъат усталари иштирокида концерт дастурлари ташкил этилди.
Байрам тадбирида туман ҳокими Б.Султанов йиғилганларни янги йил билан самимий табриклаб, туман халқ хўжалиги соҳаларида 2025 йилда эришилган ютуқларга кенг тўхталиб ўтди.
Дарҳақиқат, Янги йил байрами ҳар бир инсон ҳаётида янги режалар, янги ташаббуслар, янги ғоялар остонаси, ортда қолаётган йилни якунлаш, йил давомида амалга оширилган ва амалга ошира олмаган ишлар, қўлга киритилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликларни умумлаштириб, хулоса чиқарадиган, келажак режаларини белгилайдиган байрам эканлиги билан ажралиб туради.
Тумандаги байрамга бағишланган тадбирлар болалар боғчаларида, мактабларда ва меҳнат жамоаларида ҳам ўтказилиб, болаларга совғалар тарқатилиб, концерт дастурлари, эртак қаҳрамонларининг чиқишлари ташкил этилди.

Янги йил байрами юртимиз бўйлаб кўтаринки руҳда давом этмоқда.
А.Жийемуратов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги