Янги йил болалар кулгиси билан гўзал

3

Янги йил байрами арафасида Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармаси ходимларининг оила аъзолари ва фарзандлари учун Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида маданий тадбир ташкил этилди.

Байрам дастури доирасида болалар учун саҳналаштирилган «Жуманжи» номли ранг-баранг ва қизиқарли спектакль намойиш этилди. Театр саҳнасида жонланган эртак воқеалари, қувноқ қаҳрамонлар ва куй-қўшиқлар, гўзал саҳна безаклари болаларнинг қалбида чексиз қувонч уйғотди.

Ушбу тадбир нафақат болалар учун ҳақиқий байрам совғасига айланди, балки ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун ҳам самимий муҳитда бирлашиш, қувончни биргаликда ҳис қилиш имкониятини яратди. Залдаги болаларнинг беғубор кулгиси, ота-оналарнинг юзидаги қувноқ табассум тадбирнинг асл мақсадини янада яққол намоён этди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги