Янги йил байрами кўтаринки кайфиятта ўтди

Айни пайтда юртимиз бўйлаб Янги йил байрами кайфияти кезиб, жойларда байрам тадбирлари ўтказилмоқда. Шундай кўтаринки руҳдаги тадбирлар Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетининг Нукус филиалида ҳам ўтказилди.
Байрам кечасини филиал директори А.Есимбетов очиб бериб, кириб келаётган 2026 йил билан барча устозларни, ходимларни ва талаба-ёшларни самимий табриклаб, эзгу тилакларини билдирди. 2025 йил филиал учун самарали, баракали ва муҳим ютуқларга бой бўлганини алоҳида таъкидлади. Таълим сифатини ошириш, илмий салоҳиятни мустаҳкамлаш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва талаба-ёшлар фаоллигини қўллаб-қувватлаш йўналишларида эришилган натижалар жамоанинг фидокорона меҳнати натижасидир, албатта.
Тантанали кечада бир қатор фаол профессор-ўқитувчилар ва ходимларга янги йил совғалари топширилди. Шунингдек, учта номинация бўйича йилнинг энг яхши ўқитувчилари тақдирланиб, уларга диплом ва ваучерлар топширилди.

Байрам дастури давомида эстрада санъати вакиллари томонидан ижро этилган концерт дастури тадбирга алоҳида файз бағишлади.
А.Жийемуратов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги