Янги йил байрами ўзгача руҳда ўтказилди

21

Ҳар йили халқимиз янги йилни эзгу ниятлар билан кутиб олади. Бу йил ҳам Қораўзак туманида Янги йил байрамига яхши тайёргарликлар кўрилиб, чиройли қилиб безатилган арча атрофида ташкил этилган “Президент арчаси” тадбирига ҳудуд аҳолиси ва жажжи болаларимиз таклиф этилди.

Асосий байрам саиллари туман марказидаги «Истироҳат боғи»га чиройли қилиб ўрнатилган арча атрофида ўтказилиб, тадбирда туман ҳокими Анвар Баймуратов ва нуронийлар ҳудуд аҳолисини янги йил байрами билан самимий табриклаб, халқимизга тинчлик, фаровонлик тилаб, ўтаётган йилда туман ютуқларига алоҳида тўхталиб ўтди.

Кўтаринки кайфиятда бошланган “Президент арчаси” тадбири республикамизга машҳур эстрада хонандалари ижросидаги концерт дастури билан давом этди.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси