Янги йил арафасида янги кадастр биноси очилди

Юртимизда ҳар бир байрамни кўтаринки кайфиятда кутиб олиш мақсадида, ҳудудларда янги ижтимоий ва ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш анъанага айланган. Ўша айтганидек ҳозирги кунларда республикамизнинг барча ҳудудларида янгиланишларнинг яққол кўриниши бўлган бундай янги объектлар қуриб битказилиб, халқимиз фаровонлиги учун фойдаланишга топширилмоқда.
Шундай катта янгиликлардан бири Кегейли туманида ҳам юз бериб, унда Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Қорақалпоғистон Республикаси туман бўлими ва филиалининг янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Унда Кегейли тумани ҳокими А.Камалов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси Б.Сейтназаров, Кадастр агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи И.Тлеуов, ва ҳудуд нуронийлари сўзга чиқиб, сўнгги вақтларда Президентимиз ва республика ҳукумати томонидан кадастр соҳасига қаратилаётган алоҳида эътибор ва қонунчиликдаги янгиликлар ҳақида таъкидлади.
Бундан сўнг ҳудуд нуронийлари ва соҳа раҳбарлари томонидан бино олдига тортилган анъанавий лента кесилиб, тадбир иштирокчилари янги хизмат кўрсатиш масканида халқимиз ва ишчилар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.
Замонавий кўринишдаги икки қаватдан иборат кадастр биноси Оқтуба овул фуқаролар йиғини ҳудудида туман аҳолисига сифатли хизмат кўрсатиш учун қўли гул қурувчилар томонидан қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилди.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси