Байрам арафасида ЖССТ огоҳлантиради: ҳар уч жароҳатнинг бири спиртли ичимлик билан боғлиқ

10

Қишки таътил олдидан спиртли ичимлик истеъмоли одатий равишда ортиб бораётган бир пайт, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) барчага жароҳатлаш ёки зўравонлик қилиш билан боғлиқ ҳодисалар юз бериши асосан алкоголь туфайли эканини эслатмоқда.

ЖССТ ҳисоботига кўра, Европа ва Марказий Осиёда юқоридаги омиллар сабаб кузатиладиган ўлим ҳолатининг учдан бири спиртли ичимлик ичишга тақалади.

2019йил маълумоти кўҳна қитъада жароҳат олиб ҳалок бўлганларнинг қарийб 145 000 нафари бевосита заҳри қотил истеъмол қилиш ортидан юзага келганини исботлаган. Бу жараёнда ўз жонига қасд қилиш, йўл-транспорт ҳодисаси ва йиқилиш тез-тез учраган. Мутахассислар таъкидлашича, бошқа ҳеч қандай психофаол модда, хоҳ тасодифий, хоҳ қасддан бўлсин, бу даражада кўп ўлимга олиб келмас экан.

Каждая третья смерть от травм в Европе и Центральной Азии связана с  алкоголем

ЖССТ алкоголь бўйича минтақавий маслаҳатчиси Карина Феррейра-Боргес шундай таъкидлайди:

– Ароқ саратоннинг етти хил турини ўз ичига олган жиддий, юқмайдиган касалликларни келтириб чиқаради. Қолаверса, инсоннинг ўз хатти-ҳаракатини назорат қилиш қобилиятини сезиларли даражада камайтиради, мувофиқлаштириш ва ҳушёрлик мувозанатини бузади, таваккалчилик эҳтимолини оширади. Шу боис кўпинча олдини олиш мумкин бўлган жароҳат ёки ўлимга олиб келади.

Алкоголь мунтазам равишда тажовуз ва зўравонликни қўзғатадиган хавфлардан бири бўлиб қолмоқда. Масалан, 2019 йил Европа минтақасида зўравонлик туфайли қайд этилган тахминан 26 500 ўлим ҳолатининг 40 фоизи ортиғи ароқ ичиш билан боғлиқ. Ўз жонига қасд қилганларнинг учдан бир қисмидан кўпроғи ҳам шу иллат туфайли ҳаётдан кўз юмган. Энг ёмони, алкоголь нафақат ичувчи, балки унинг атрофидагилар, айниқса аёллар ва болаларга ҳам зарар етказади. Демак, ичкиликбозлик яқин шериклар учун ҳам хавф омилидир.

Ирония судьбы, или С лёгким паром! - 1975: актеры, рейтинг и отзывы на  канале Дом кино

ЖССТ спиртли ичимликнинг айниқса ўсмирлар ва ёшларга таъсиридан жиддий хавотир билдирмоқда.

Тузилманинг йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича минтақавий маслаҳатчиси Жонатан Пассморнинг фикрича, ёшлар мунтазам ичишга одатланмаган эса-да, нисбатан қисқа вақтда кўп миқдорда ичишга мойил. Бундай хатти-ҳаракат натижасида йўл-транспорт ҳодисаси, чўкиш, йиқилиш, шунингдек зўравонлик қилиш ва ўзига зарар етказиш хавфи сезиларли даражада ошади.

Кўҳна қитъада алкоголь таъсирида жароҳатланиш даражаси юқорилиги сақланиб қолмоқда. Европа шарқи шундай ўлим ҳолати бўйича энг юқори кўрсаткичга эга. Баъзи юртларда жароҳатдан вафот этганларнинг ярмидан кўпи спиртли ичимлик истеъмоли билан боғлиқ ҳодисага учраган. Ғарбий ва жанубий мамлакатларда айни кўрсаткич 20 фоиздан ошмайди.

В ВОЗ встревожены пристрастием европейцев к алкоголю | Новости ООН

Мутахассислар бу тафовутни ичиш маданиятидаги фарқ, вақти-вақти билан ичувчилик тарқалиши ва ҳукумат томонидан назорат чораси самарадорлиги, яъни савдо қоидасига риоя қилиш даражаси ва даволаниш усуллари билан боғлайди.

ЖССТ мутахассислари спиртли ичимликларга юқори нарх ва солиқ белгилаш, алкоголь савдоси соати ва жойига чеклов қўйиш, маркетингни қатъий тартибга солиш, маст ҳолда машина ҳайдашга қарши курашни кучайтириш, соғлиқни сақлаш муассасаларида беморлар орасида зарарли алкоголь истеъмолини эрта аниқлаш энг самарали чоралар эканини таъкидламоқда.

С.Раҳимов, ЎзА