Нукусда Янги йил шукуҳи

22

Нукус шаҳридаги «Дўстлик» майдонида ўрнатилган марказий арча атрофи ҳар куни Янги йилни кутиб олаётган пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонларга тўлиб, халқимиз кўнгилли дам олмоқда. Катта арча ёнида эстрадамизнинг ёрқин юлдузлари ижросида концерт дастурлари, кўнгилочар чиқишлар ташкил этилмоқда.

Куни кеча бу ерда Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Байрам Пердебаев ва Жаноб Расул, Иляс Балтабаев, Ислом Муратбаев, Алишер Байниязов, шунингдек, «Айқулаш» Қорақалпоқ давлат миллий фольклор ансамблининг хушовоз хонанда ва раққосалари ижросидаги Янги йил байрамига бағишланган концерт дастури бўлиб ўтди.

«Қадрдонларим, юртдошларим, ака-укаларим ва опа-сингилларим, барчангизни кириб келаётган янги – 2026 йил байрами билан самимий табриклаб, Янги йил халқимиз учун бахт-саодат, тинчлик-осойишталик, қут-барака йили бўлишини тилайман,» деган эзгу тилаклар барчанинг кўнглида бор. У бу ерга йиғилган ҳар бир инсоннинг юзида таралаётган нурдан, бир-бирига билдираётган эзгу тилакларидан кўриниб турибди.

Мутахассисларнинг маълумотларига кўра, Янги йил – эски йил тугаганидан кейин бошланадиган навбатдаги йил; эски йилнинг тугаши ва янги йилнинг бошланиши белгиланадиган кун. Йил боши сифатида 1 январь милоддан аввалги 46 йилда Рим ҳукмдори Юлий Сезар томонидан ўрнатилган.

Янги йил, стандарт вақтни ҳисобга олган ҳолда, Тинч океанида бошланади, Кирибати Республикасининг Лайн оролларида биринчи бўлиб кутиб олинади (UTC (+14 вақт зонаси (мувофиқлаштирилган универсал вақт). Америка Самоаси, Мидуэй ороллари ва Ниуэ (UTC-11 вақт минтақаси) аҳолиси Янги йилни энг кеч – Лайн оролларидаги Кирибитида 2 январда ва ярим тундан кейин 1 соатдан кейин кутиб олар экан.

Ҳозирги вақтда 1 январь дунёвий байрам бўлиб, дунёнинг деярли барча мамлакатларида энг асосий байрам сифатида белгиланади.

– Мен янги йилни нишонлаш учун бола-чақам билан тумандан келдим. Халқимиз Янги йилни яхши кайфиятда кутиб олмоқда. Байрамни кўнгилдагидек кутиб олиши учун марказий арча атрофида барча шароитлар яратилган экан. Айниқса, болаларим аттракционларда ўйнаб, арғимчоқ учиб хурсанд бўляпти. Ушбу Янги йилда ҳар бир юртдошимизга янги марраларни эгаллашда, мамлакатимизнинг ижтимоий ва иқтисодий ҳаётида улкан зафарлар ёр бўлишини тилайман, – дейди байрам иштирокчиларидан бири.

Юртимиз бўйлаб байрамга бағишланган тадбирлар давом этмоқда.

А.Жийемуратов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги