Туман аҳолиси ташаббуси -янги бокс зали фойдаланишга топширилди

16

Янги йил байрами арафасида республикамизда кўплаб янги бинолар фойдаланишга топширилмоқда. Шулар қаторида Хўжайли тумани Спорт мактабига қарашли янгидан  қуриб битказилган бокс залининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазири Е.Қутыбаев, туман ҳокими Ж.Ермашев, туман прокурори А.Халимов, Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи А.Смамутов, соҳа мутасаддилари, нуронийлар, спортчи ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Ушбу иморатнинг қурилишига халқимизнинг фаоллиги асос бўлиб «Очиқ бюджет» ахборот порталида «Ташаббусли бюджет» жараёнида 477 та овоз тўпланди ва, ғолиб деб топилди. Натижада «Бахт Қурилиш» МЧЖ томонидан 1 млрд. 450 млн. сўм маблағ ҳисобидан барча қулайликларга эга бўлган янги спорт базаси қурилди. Сўзга чиққанлар, бундай имкониятлар учун ҳурматли Президентимизга чексиз миннатдорчилигини билдириб, спортчи болаларимизнинг келажакда катта натижаларга эришишига ишонч билдирди. Бундан сўнг, янги бокс базасида «Дўстлик учрашуви» сифатида илк беллашувлар бошлаб юборилди.

                                                       Қорақалпоғистон ахборот агентлиги