Болалар кўнлги чексиз қувончга тўлди

13

Юртимизнинг ҳар бир гўшасида байрам нафаси уфуриб, янги йил тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Хўжайли туманида ҳам янги йил арафасида болаларга Президент совғалари тантанали равишда топширилди.

Байрамда туман ҳокими Ж.Ермашев, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бўлим бошлиғи А.Сулаймонов, туман прокурори А.Халимов, Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи А.Смамутов ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Сўзга чиққанлар ҳурматли Президентимизнинг келажагимиз бўлган ёш авлодга, айниқса ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган болаларимизга кўрсатилаётган ғамхўрлиги алоҳида таъкидланди ҳамда барчани байрам билан табриклади. Шундан сўнг, ижтимоий рўйхатда мавжуд бўлган ҳомийликка берилган 38 нафар болага Президент совғалари топширилди. Бундай эътибор ва совғадан болалар чексиз қувончга тўлди.

                                                                Қорақалпоғистон ахборот агентлиги