Болаларнинг кўнгиллари шодликка тўлди

14

Янги йил байрами арафасида Чимбой туманига ҳам болаларга аталган Президент совғалари етиб келди. Бу совғалар болалар учун нафақат совға, балки уларга қаратилаётган меҳр-эътиборнинг ёрқин тимсолидир.

Болаларга байрам совғаларини топшириш маросимида туман ҳокими Айбек Тажетдинов сўзга чиқиб, тадбир иштирокчиларини юртимизга кириб келган янги йил байрами билан самимий табриклади ва болаларга Президент совғаларини тантанали равишда топширди.

Тадбир давомида ёш авлод камолоти ва уларнинг ёрқин келажаги йўлида мамлакатимизда амалга оширилаётган ишларга тўхталиб, улардан самарали фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.

Албатта, ўйлаймизки, ёш авлодларимизга кўрсатилаётган бундай юксак эътибор ва ғамхўрлик болалар қалбида Ватанга муҳаббат ва келажакка бўлган ишончни янада мустаҳкамлайди.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси