«Ватанпарварлик ойлиги» мактаб ўқувчилари орасида

«Ватанпарварлик ойлиги» доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармаси томонидан оталиққа олинган Нукус шаҳридаги 31-сонли умумий ўрта таълим мактабида божхона ходимлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда «Очиқ эшиклар куни» тадбири ташкил этилди.
Тадбирнинг асосий мақсади – ёшларни Ватанга садоқат, халқимиз ва миллий анъаналаримизга, бой тарихий-маънавий меросимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва ҳарбий соҳага бўлган қизиқишини оширишдан иборат.

Тадбир давомида божхона ходимлари томонидан божхона кўриги жараёнида фойдаланиладиган замонавий техник жиҳозлар мактаб ўқувчиларига намойиш этилди. Ўқувчилар ушбу воситаларни яқиндан кўриб, амалда синаб кўриш имкониятига ҳам эга бўлди. Бу уларда катта қизиқиш уйғотиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги