Янги Ўзбекистон тарақкиётининг мустаҳкам пойдевори

Муносабат
Президентимизнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига йўллаган мурожаатномасини интиқлик билан тингладик эшитдик. Давлатимиз раҳбари ўз Мурожаатида жорий йил давомида амалга оширилган ислоҳотлар, эришилган натижалар ва ютуқларни атрофлича таҳлил қилди ҳамда келгуси йил учун белгиланган устувор вазифалар ва мақсадларни аниқ белгилаб берди. Президентимиз келгуси 2026 йилни «Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили» деб эълон қилди. Мамлакатимиз етакчиси яқин истиқболга мўлжалланган устувор мақсад ва вазифаларга оид асосий йўналишларни белгилаб берди.
Давлатимиз раҳбари халқимизга Парламентга қилган мурожаатида бирон-бир жавҳани эътибордан четда қолдирмади.
«Маҳалла бой бўлса, давлат бой бўлади, маҳалла агар мустаҳкам бўлса, давлат мустаҳкам бўлади». Маҳаллаларни ўзига 20 триллион маблағ ажратилиши ва бундан ташқари умуман маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш учун 10 триллион яъни инфратузилма учун ажратилиши, ҳудудларда саноатни ривожлантириш учун янги-янги лойиҳалар йўлга қўйилиши ва кейинги йили яна 50 миллиард доллар инвестиция хорижий инвестиция режалари буларнинг ҳаммаси шунчаки айтилган рақамлар эмас, аниқ механизмлар асосида айтилди ва буларнинг ҳаммасига Давлат раҳбари бирма-бир йўл харитасида кўрсатиб берди.
Таъкидланганидек, маҳалла – бу нафақат аҳолининг яшаш жойи, балки жамоатчиликнинг бирдамлиги, ижтимоий барқарорлик ва тараққиётнинг асосий устуни ҳамдир. Шунинг учун ҳам Янги Ўзбекистонда маҳаллага халқ билан давлат ўртасидаги ишонч кўприги сифатида эътибор қаратиляпти. Маҳаллада “еттилик” тизимининг жорий қилингани эса ислоҳотлар самарадорлигини оширди, ушбу тизим орқали 100 дан ортиқ хизматлар маҳалла даражасига туширилди ва Мурожаатномада қайд этилганидек, 7,5 миллион фуқаро камбағалликдан чиқарилди, ишсизлик даражаси эса икки баробарга қисқарди.
Шунингдек, Мурожаатномада иқтисодиётимиз ҳақида гапирганда, кўпчилигимиз учун авваллари 100 миллиард долларлик марра ушалмас орзудек туюларди. Лекин, меҳнатимиз меваси ўлароқ, бу йил тарихимизда биринчи марта ялпи ички маҳсулотимиз 145 миллиард доллардан ошди. Бу шунчаки катта рақам эмас, бу — юртимизда минглаб янги корхоналар очилгани, одамларимизнинг ишли бўлаётганидан далолат. Экспортимиз ҳам 23 фоизга ўсиб, 33,4 миллиард долларга етгани дунё бозорида ўзбек маҳсулотига талаб ортиб бораётганини кўрсатади.
Ҳозирги вақтда янги технологиялар, рақамлаштириш ва сунъий интеллект таъсирида дунёда иш ўринларининг сони, шакли ва мазмуни кескин ўзгармоқда. Яқин беш йилда мавжуд касбларнинг 30 фоизи тўлиқ автоматлаштирилади, 50 фоизи бўйича эса янги малакалар талаб қилинади. Президентимиз таъкидлаганидек, саноатда автоматлашган линиялар, аграр соҳада ақлли технологиялар ва транспортда интеллектуал бошқарув кундалик ҳаётга кириб келди. Шу сабабли мамлакатимиз меҳнат бозори касб, малака, технология ва таълимни бирлаштирадиган ягона механизм сифатида ишлаши лозим. Бу жараёнда техникумларга замонавий муҳит яратувчи институт сифатида қаралмоқда. Қайд этилишича, 2026 йилдан бошлаб ҳар йили камида 100 та техникум тўлиқ таъмирланиб, талаб юқори касбларга мос жиҳозланади.
Мухтасар қилиб айтганда, Президентимиз белгилаб берган ушбу устувор вазифалар Янги Ўзбекистонда инсон қадри, адолат ва фаровонликни таъминлаш йўлида муҳим дастур бўлиб хизмат қилади.
Гулжан Халмуратова,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O’zLiDeP фракцияси аъзоси.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги