Кегайлилик болалар ҳам қувончга тўлди

54

Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби, Кегейли туманида Янги йил байрами муносабати билан 22 болага Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан совғалар топширилди.

Тадбирда туман ҳокими А.Камалов, туман прокурори И.Абдуллаевлар сўзга чиқиб, болаларни янги йил байрами билан табриклади ва уларга ўзларининг энг эзгу тилакларини билдирди.

Ўтказилган тадбирда муҳтарам Президентимиз томонидан ўсиб келаётган ёш авлод вакилларига қаратилаётган эътибор ва қўллаб-қувватлашни алоҳида тилга олиб, бундай ғамхўрликлари учун Юртбошимизга ўзларининг чуқур миннатдорчилигини билдирди.

Шунингдек, шу куни туман ҳокими А.Камалов Янги йил байрами муносабати билан тумандаги оилавий болалар уйига ташриф буюриб, у ерда тарбияланаётган ёш ўсмирларга ҳам Президент совғаларини топширди.


Ўтказилган ушбу тадбир давлатимиз раҳбарининг ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларга бўлган доимий эътибори ва ғамхўрлигининг амалий ифодасидир. Болаларнинг юзларидаги қувонч ва табассум Янги йил байрамининг энг катта совғаси бўлди.

Маълумот учун айтадиган бўлсак, ҳозирги вақтда Кегейли туманида 3 оилавий болалар уйлари ташкил этилган.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги