Мўйноқ, Бўзатов ва Кегейли туманларидаги ёшлар уй-жой билан таъминланди

64

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги «Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида, мамлакатимизда эҳтиёжманд ёшларни қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб шароитлар яратиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Қарор асосида Янги йил байрами арафасида мўйноқлик Сартай Даркенов, бўзатовлик Малика Авезбаева ва кегайличи Бахтигул Матжановаларга туман марказида жойлашган кўп қаватли уйлардан барча қулайликларга эга 2 хонали уйнинг калитлари топширилди.

Тадбирда иштирокчилар, мамлакатимизда ёшларга яратилаётган имкониятлар, ёшлар доимо Президентимизнинг доимий эътиборида эканлиги, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга эркин ҳаёт учун зарур шароитлар яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканлиги алоҳида таъкидланди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги