Тўрткўлда ноқонуний электр сарфи тизимга 96 миллион сўмлик зарар келтирди

13

Электр тармоқлари ходимлари томонидан Тўрткўл туманида яшовчи фуқаро Э.Д. оилавий устахонасида электр ҳисоблагичдан ташқари тармоққа улангани аниқланди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 96 миллион сўмлик электр энергияси ноқонуний сарфланиб, бу қоидабузарлик орқали «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятига зарар етказилган.

Ушбу қонунбузарлик иши Жиноят ишлари бўйича Хўжайли тумани судида кўриб чиқилиб, етказилган зарарни » Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ «Энергосавдо» Қорақалпоғистон филиали фойдасига ундириш ҳақида 2025 йил 26 сентябрь куни ҳукм чиқарилган.

Ушбу ҳукм асосида чиқарилган ижро иши Мажбурий ижро бюроси Тўрткўл тумани бўлими иш юритувига келиб тушган ва бўлим давлат ижрочилари томонидан ижро этилди. Хусусан, қарздорнинг номида «COBALT» русумли автомашина борлиги аниқланиб, у бўлимнинг давлат ижрочиси томонидан тегишли тартибда хатловга олинди ва жарима майдончасига жойлаштирилди. Бунинг натижасида, қарздор томонидан етказилган 96 миллион сўмлик жиноий зарарлар жорий йилнинг 1 декабрь куни ундирилиб, суд қарори ижроси таъминланди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги