Келгуси йили корхоналаримиз илк бор халқаро бозорларда ҳам акцияларини жойлаштириши мумкин бўлади
9

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис ва халқимизга Мурожаатномаси давом этмоқда.
Давлатимиз раҳбари капитал бозорни иқтисодий ўсишни рағбатлантирадиган муҳим институционал устун сифатида белгилаб, глобал депозитарийларни миллий фонд бозоримизга олиб кириш кераклигини қайд этди.
Бунинг учун халқаро молия ташкилотлари билан ишлаб чиқилган «Капитал бозори тўғрисида»ги янги қонун лойиҳасини тез фурсатда қабул қилиш лозимлиги таъкидланди.
Курс тебраниши бўйича хатарларни камайтириш учун маҳаллий компанияларга ички бозорда ҳам хорижий валютада облигация чиқаришга рухсат берилади.
Келгуси йили корхоналаримиз илк бор халқаро бозорларда ҳам акцияларини жойлаштириши мумкин бўлади.
Умуман, капитал бозорни ривожлантириш орқали тадбиркорларга қўшимча 1 миллиард доллар жалб қилиш имконияти яратилади.
ЎзА