Марказ тарбияланувчилари Президент совғасини олди

15

Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби, Нукус шаҳридаги «Имкон» реабилитация марказига эга давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотида янги йил байрами кечаси бўлиб ўтди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Ф.Эрманов иштирок этиб, марказ жамоаси ва унда тарбияланаётган болаларни янги йил байрами билан самимий табриклади ва уларга муҳтарам Президентимизнинг совғаларини тантанали равишда топширди.

Байрам тадбирида болаларнинг қувончи, уларнинг келажагига бўлган ишончини мустаҳкамлаш, меҳр-оқибат ва эътибор муҳитини яратиш муҳимлиги, мамлакатимиз Президентининг доимий эътибори ва ғамхўрлиги натижасида республикамизда болалар манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг таълим-тарбияси ва соғлом ривожланиши учун кенг имкониятлар яратилаётгани таъкидланди.

Тадбир давомида ташкилотнинг санъатга қизиқувчи тарбияланувчилари томонидан байрамга бағишланган концерт дастури намойиш этилди. Ўтказилган ушбу тадбир Янги йил байрамини кўтаринки руҳда кутиб олиш болаларнинг қалбида эзгулик ва ишонч туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги