Болалар уйи тарбияланувчиларига Президент совғалари топширилди

15

Ҳар йили мамлакатимиз бўйлаб Янги йил байрами арафасида эртанги келажагимиз эгалари бўлган болаларга байрам кайфияти ҳадъя этилиб, «Президент совғалари»ни топшириш анъанага айланган.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев Нукус шаҳридаги «Кичик ҳажмли болалар уйи»да тарбияланаётган болаларга Президент совғаларини топшириш ва янги йил байрами билан табриклаш учун борди.

Республикамиз раҳбари байрамона безатилган Арча атрофида болаларни янги йил билан табриклаб, уларга Президент совғаларини топширди. Шу билан бирга, болалар уйида яратилган шароитларни кўздан кечириб, унда тарбияланаётган болаларнинг бугунги аҳволи билан танишди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу «Кичик ҳажмли болалар уйи» Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оила муҳитида тарбиялаш ва уларнинг бахтли ҳаётини таъминлаш мақсадида ташкил этилган бўлиб, болалар учун барча қулай шароитлар яратилган.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги