“Ҳуқуқ билимдонлари” билимлар беллашуви ғолиблари аниқланди

Тошкент шаҳридаги Талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш марказида «Ҳуқуқ билимдонлари» республика билимлар беллашувининг якуний финал босқичи бўлиб ўтди.
Низомга мувофиқ, иштирокчилар танловнинг финал босқичи шартларида тест саволлари ва иншо ёзиш бўйича ўзаро беллашди. 1-шарт якунланганидан сўнг иштирокчиларнинг тест натижалари Ҳакамлар ҳайъати томонидан текширилиб, натижалар эълон қилинди ҳамда апелляция жараёни ўтказилди.
Якуний натижаларга кўра, биринчи ўринни Бердах номидаги Қорақалпоқ давлат университети талабасы Гулжамол Жолдасбаева эгаллашга муяссар бўлди.
Совринли иккинчи ва учинчи ўринлар Урганч давлат университети талабаси Бибижон Саиббаева ва Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси талабаси Райхона Абрикуловалар эгаллади.

Ўтказилган тадбир якунида ғолиблар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан 6, 5 ва 4 миллион сўм миқдорида пул мукофотлари билан тақдирланади.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси