Болаларга Президент совғалари топширилди

8

Бугун, 25 декабрь куни Нукус шаҳар Ёшлар маркази биносида Президент совғаларин топширишга бағишланган тадбир ўтказилди.

Тадбирга ҳомийлик ва васийликка олинган ҳамда ота-онаси Ватанимиз сарҳадларини ҳимоя қилишда қурбон бўлган болалар, оилавий меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари таклиф этилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев болаларни ва уларнинг ҳомийларини янги йил байрами билан табриклади ва Президентимизнинг совғаларини топширди.

Байрам чиройли қилиб безатилган арча атрофида Қорбобо ва Қорқиз, турли эртак қаҳрамонлари иштирокидаги театрлаштирилган томошалар билан давом этди.


Президент совғаларини топшириш тадбирлари барча шаҳар ва туманларимизда давом этмоқда.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги