Нукус тумани: асосий драйверлар ва янги имкониятлар

Нукус тумани республикамизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи етакчи туманлардан бири ҳисобланади. Туманда сўнгги йилларда катта янгиланишлар, ютуқлар кўзга ташланмоқда. Биз туман ҳокими Зиёвуддин Зайтов билан суҳбатлашиб, туманни ривожлантириш борасидаги қилинаётган ишлар бўйича саволларимизга тегишли жавоблар олган эдик.
– Зиёвуддин Имомиддинович, Сизни яқинда Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан Ҳурматли Президентимиз томонидан «Дўстлик» ордени билан тақдирланганлигингиз билан табриклаймиз.
– Раҳмат. Президентимиз томонидан озми-кўпми меҳнатларимизнинг муносиб баҳоланиши янгиланишларга, юртимиз равнақига ҳисса қўшишимизга руҳлантирмоқда. Бу мукофот нафақат менга, балки туманимиздаги қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаётган барча ходимларга, фермер ва деҳқонларга берилган баҳо деб ҳисоблаймиз.
– Нукус тумани азалдан қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик яхши ривожланган ҳудуд. Ҳозирги кунда бу икки соҳанинг «оёқ олиши» қандай? Сиз ҳоким бўлиб иш бошлаганингиздан буён яна қайси соҳаларда силжишлар, янги ютуқларга эришилмоқда?
– Дарҳақиқат, туман республикамизда алоҳида ўрни бор ва аҳамиятга эга туманлардан бири ҳисобланади. Сабаби, Нукус тумани – республикамиз пойтахти аҳолисини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳисобланган полиз маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида ташкил этилган. Шу ўтиб бораётган 2025 йил нафақат қишлоқ хўжалиги соҳасида, балки барча соҳаларда ривожланишларга бой йил бўлди, десак адашмаган бўламиз.
Муҳтарам Президентимизнинг Қарор ва Фармонлари асосида республикамизнинг барча жойлари қатори бизнинг туманимизда ҳам кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, туман аҳолисининг фаровон турмуш кечириши учун қулай шароитлар яратилмоқда.
Туманда шу 2025 йилнинг 10 ойи давомида ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларни соҳалар кесимида сўнгги 5 йил билан солиштирганда:
– бюджет тушуми 2020 йилда 27,5 млрд. сўмни ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич 2025 йил бошидан бугунги кунгача 37,7 млрд. сўмга етказилди (+10,2 млрд. сўм);
– саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 2020 йилда 276,0 млрд. сўмни ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич жорий йилнинг 10 ойи давомида 373,6 млрд. сўмга етказилди (+97,6 млрд. сўм, ўсиш суръати 135,3%);
– инвестиция соҳасида 2020 йилда 130,7 млрд. сўмлик лойиҳалар амалга оширилган бўлса, жорий йилнинг 9 ойи давомида 814,4 млрд. сўмга етказилди (+683,7 млрд. сўм, ўсиш суръати 523,1%);
– экспорт кўрсаткичи 2020 йили 3,5 млн. АҚШ долларни ташкил этган бўлса, бу йилга келиб бу кўрсаткич 15 млн. АҚШ долларига етказилди (+7,8 млн. АҚШ доллари);
– хизмат кўрсатиш соҳаси 2020 йилда 136,2 млрд. сўмни ташкил этган бўлса, жорий йилнинг 10 ойи давомида бу кўрсаткич 372,4 млрд. сўмга етказилди (+236,2 млрд. сўм, ўсиш суръати 273,4%);
– қурилиш соҳасида 2020 йилда 164,9 млрд. сўмлик ишлар амалга оширилган бўлса, жорий йилнинг 10 ойи давомида 283,8 млрд. сўмга етказилди (+118,9 млрд. сўм, ўсиш суръати 172,6%);
– қишлоқ хўжалиги соҳасида 2020 йили 377,3 млрд. сўмлик маҳсулот етиштирилган бўлса, бу кўрсаткич жорий йилнинг 10 ойи давомида 422,2 млрд. сўмга етказилди (+44,9 млрд. сўм, ўсиш суръати 111,9%).
Шунингдек, туманда 13 та маҳалланинг имкониятидан келиб чиқиб 4 таси мева-сабзавотчилик, 2 таси узумчилик, 2 таси иссиқхона, 1 таси мош-гуруч ва 4 таси хизмат кўрсатишга ихтисослаштирилди.
Ҳозирги вақтда барча турдаги хўжаликларда қорамоллар 42 минг 500 бош, қўй-эчкилар 32 минг 200 бош, йилқилар 1 минг 433 бош, туя 130 бош ҳамда товуқлар 320 минг бошга етказилди.
Халқимизни чорвачилик маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида 10 ой давомида 3,025 тонна гўшт, 12,029 тонна сут, 10 млн. дона тухум, 40 тонна асал, 191 тонна балиқ маҳсулотлари етиштирилди.
– Туманда кичик ва ўрта бизнес, оилавий тадбиркорлик, шунингдек, ёшларни қўллаб-қувватлаш билан бирга улар учун янги иш ўринлари яратиш бўйича қандай ишлар олиб борилмоқда?
– Туманимизда 2025 йил бошидан 113 та кичик ва ўрта бизнес субъектлари ташкил этилиб, 215 та оилавий тадбиркорлик янгидан йўлга қўйилди. Ушбу ташкил этилган тадбиркорлик субъектларига тижорат банклари томонидан 9,7 млрд. сўмлик имтиёзли кредит маблағлари ажратиб берилди.
Шунингдек, туман ҳудудидаги ишсиз бўлган фуқароларни ҳамда ишсиз ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида январь-октябрь ойларида 7 619 янги иш ўринлари яратилиб, бандлиги таъминланишига эришилди.
– Президентимиз топшириғи билан туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳомийлигига бириктирилган эди. Туман аҳолисининг яшаш шароитини яхшилаш учун вилоят томонидан қандай чора-тадбирлар амалга оширилди?
– Ҳурматли Президентимизнинг топшириғи билан туманимизга Самарқанд вилояти ҳокимлиги бириктирилиши билан бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Хусусан, «Оқманғит» деҳқон бозори ва Ахборот-кутубхона маркази биноси вилоят томонидан замонавий қилиб қуриб берилди. Туман марказидаги «Edige,» «Мотамсаро она» боғларида реконструкция ишлари олиб борилди. Шунингдек, 2 ҚФЙ (Арбаши ОФЙ, Бақаншақли ОФЙ) биноси қуриб битказилди, 2 МФЙ (Тўктов МФЙ, Оқманғит ППЙ) биноси янгидан қурилди. 1 маҳалла (Кердер ОФЙ) биноси қайта реконструкция қилинди. Шунингдек, туман ҳудудида паст шароитда яшовчи 922 нафар фуқаронинг уй-жойлари шиферлаб берилди, 46 та уй-жойни қайта қуриш ва таъмирлаш ишлари олиб борилди.
– Туманда сўнгги пайтларда йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳаларнинг бориши ҳақида айтиб ўтсангиз.
– Туманда жорий йилда 13 та инвестиция лойиҳасини амалга оширишни режалаштирганмиз. Жумладан, Тақиркўл овул фуқаролар йиғини ҳудудидан қиймати 23,5 миллион долларлик «OSTEN TECHNOLOGIES» масъулияти чекланган жамияти томонидан радиатор ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилди. Лойиҳани ишга тушириш натижасида 300 та янги иш ўринлари яратилди. Шу билан бирга «Тақиркўл» овул фуқаролар йиғини ҳудудида умумий қиймати 600 минг АҚШ доллари бўлган корхонага хориждан 480 минг АҚШ доллари бўлган бедани қайта ишлаш орқали чорва моллари учун озуқа (гранула) тайёрлайдиган замонавий асбоб-ускуналар олиб келиниб, «BEKMURAD NUKUS TR» масъулияти чекланган жамиятининг янги озуқа (гранула) ишлаб чиқариш корхонаси ишга туширилди. Ушбу лойиҳа ишга туширилиши орқали чорва моллари учун соатига 2 тоннагача сифатли ва тўйимли озуқа маҳсулотини ишлаб чиқариш имконияти яратилиб, нафақат маҳаллий чорвачилик тармоғини озуқа-ем билан таъминлаш, балки экспорт салоҳиятини оширишда ҳам муҳим қадам бўлади.
«Саманбай» овул фуқаролар йиғини ҳудудида «Нукус бройлер» масъулияти чекланган жамияти томонидан умумий 40 млрд.сўм маблағ ҳисобидан 100 минг бош товуқ боқилиб, йилига 1920 тонна товуқ гўшти етиштириш йўлга қўйилди.
Шу билан бирга «INTER AGRO BROILERS NUKUS» масъулияти чекланган жамиятининг 35,0 млрд. сўмлик паррандачилик комплексини ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш белгиланган. Ушбу лойиҳани амалга ошириш натижасида 40 та янги иш ўринлари яратилиб, йилига 17,1 млн. дона тухум етиштириш йўналишида наслли товуқлар боқилмоқда. Ушбу паррандачилик комплексини Янги йил байрами арафасида очишни режалаштиряпмиз.
Словениялик инвесторлар «SINTEZ FARM TECHNOLOGY» масъулияти чекланган жамияти билан ҳамкорликда қиймати 200 миллион долларлик рекомбинант инсон инсулини ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш бошланди. Ушбу лойиҳа доирасида жорий йилда 50 млн. долларлик инвестициялар ўзлаштирилиши кутилмоқда.
– Хорижга сафарларингиздан кўзланган мақсад ва улардан кутилаётган натижалар қандай?
– Жорий йилда республикамиз раҳбарининг топшириғи билан Хитой, Россия, Беларус давлатларида хизмат сафарида бўлиб қайтдим.
Хитойга хизмат сафари давомида, Нукус тумани ва Шинжон-Уйғур автоном тумани (ШУАР) Оқсу округи билан дўстлик, иттифоқчилик меморандуми тузилган эди. Ушбу келишув асосида 2 та ҳудудда қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, маданият, туризм йўналишидаги ишлар бошланаяпти.
Мош ва кунжутга Хитойда талаб жуда юқори экан, шу жиҳатни эътиборга олиб, хитойлик инвесторимиз билан ҳамкорликда мош, кунжут экиш техникаси ва ҳосилни йиғиб олиш учун замонавий ускуналар олиб келинди.
Инвестор томонидан кунжут ва пистанинг ҳосилдорлиги юқори навини олиб экиб, қайта ишлашни йўлга қўймоқдамиз.
Беларус Республикасидаги хизмат сафаримиз давомида Гродно тумани билан Нукус тумани ҳамкорлик ва дўстлик меморандуми асосида қишлоқ хўжалиги, маданият, туризм йўналишида ишлар йўлга қўйилган. Ушбу келишувлар асосида туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Хитой ва Беларус давлатида, мактаб ва мактабгача таълим бошлиғи Хитой давлатида бўлиб, тиббиёт ва таълим соҳасига янги технологияларни жорий этиш, рақамлаштириш ва бошқа ютуқлар билан танишиш учун хизмат сафарларида бўлди. Шунингдек, туманимиз қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш мақсадида фермер хўжаликлари раҳбарлари Хитой давлатида тажриба алмашиб қайтди.
Беларус давлатида ўтказилган «Белагро-2025» қишлоқ хўжалиги техникалари кўргазмасида қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳа вакиллари билан иштирок этиб келдик. Хизмат сафарида МТЗ заводи томонидан бизга етказиб беряпти.
– Президентимизнинг Қорақалпоғистонга ташрифи давомида берилган топшириқларга асосан Дўстлик каналининг Нукус тумани ҳудудидан ўтувчи қисмида янги лойиҳа – «Оқманғит Турист» аҳоли сайилгоҳи қурилиши белгиланган эди. Ушбу йирик лойиҳанинг қурилиш ишлари қачон бошланади ва аҳолининг дам олиши учун қандай шароитлар яратилиши кутилмоқда.
– Сўнгги йилларда ҳурматли Президентимизнинг Қорақалпоғистонга алоҳида эътибори билан барча соҳаларда кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Бунда мамлакатимиз туризм салоҳиятидан янада самарали фойдаланиш, янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича муҳим ташаббуслар кўтарилиб, янги имкониятлар ишга солинмоқда.
Президентимизнинг Қорақалпоғистонга ташрифи давомида берилган топшириқларига мувофиқ, Дўстлик каналининг Нукус тумани ҳудудидан ўтувчи қисмида янги лойиҳа қурилиши бошланиш арафасида турибди.
Ушбу лойиҳа доирасида канал бўйида «Оқманғит Турист» аҳоли дам олиш маскани ташкил этилиши режалаштирилган бўлиб, халққа хизмат кўрсатувчи ва кўнгил очувчи маскани, дор йўли, аквапарклар, болалар майдончалари, дам олиш ва савдо жойлари жойлаштирилиши белгиланган бўлиб, лойиҳа 2026 йил давомида ишга туширилиши режалаштирилмоқда.
– Йўл, ичимлик суви, электр энергияси таъминоти бўйича учраётган муаммолар қандай ҳал этилмоқда? Газлаштирилмаган ҳудуд аҳолисига қандай ёрдамлар берилмоқда?
– Фуқароларнинг кундалик турмуш шароити билан боғлиқ бўлган йўл, сув, электр энергияси ва табиий газ масалалари ҳам белгиланган режалар асосида қаноатлантириб келинмоқда. Хусусан, давлат дастурлари (ОПЕН бюджет) асосида 5 та маҳаллада умумий қиймати 9,3 млрд сўм бўлган узунлиги 11,8 км автомобиль йўллари қайта ишланиб, асфальт қопламаси ётқизилди. Шунингдек, 9 та маҳалладаги ички кўча йўлларини яхшилаш мақсадида умумий қиймати 6,0 млрд сўм бўлган умумий узунлиги 25,4 км ерга қум-шағал аралашмаси ётқизилди.
Президентимизнинг 2019 йил 9 апрель кунги 4271-сонли қарори билан Осиё тараққиёт банки маблағлари (11,4 млн. долл) асосида Нукус тумани аҳолисининг ичимлик суви таъминотини яхшилаш учун бир қанча ишлар амалга оширилди. Айтиб ўтадиган бўлсак, узунлиги 195,0 км ичимлик сув тармоқлари янгидан тортилди, 3 та сув иншоотини реконструкция қилиш ишлари олиб борилди. Натижада, 4,5 минг хонадон марказлашган ичимлик суви билан таъминланиб, туман аҳолисининг марказлашган ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 68 фоиздан 90,0 фоизга етказилди.
Электр энергияси тармоғини яхшилаш ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича туманимизда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 сентябрдаги «Камбағалликдан фаровонликка» дастурини амалга ошириш бўйича биринчи даражали чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ «Камбағалликдан фаровонликка» дастури доирасида маҳаллаларга электр энергиясини узлуксиз етказиб беришни яхшилаш бўйича туман ҳудудидаги 5 та маҳаллада умумий қиймати 9,3 млрд сўм бўлган узунлиги 11,8 км автомобиль йўллари қайта ишланиб, асфальт қопламаси ётқизилди. Шунингдек, 9 та маҳалладаги ички кўча йўлларини яхшилаш мақсадида умумий қиймати 6,0 млрд сўм бўлган умумий узунлиги 25,4 км ерга қум-шағал аралашмаси ётқизилди.
Президентимизнинг 2019 йил 9 апрель кунги 4271-сонли қарори билан Осиё тараққиёт банки маблағлари (11,4 млн. долл) асосида Нукус тумани аҳолисининг ичимлик суви таъминотини яхшилаш учун бир қанча ишлар амалга оширилди. Айтиб ўтадиган бўлсак, узунлиги 195,0 км ичимлик сув тармоқлари янгидан тортилди, 3 та сув иншоотини реконструкция қилиш ишлари олиб борилди. Натижада, 4,5 минг хонадон марказлашган ичимлик суви билан таъминланиб, туман аҳолисининг марказлашган ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 68 фоиздан 90,0 фоизга етказилди.
Электр энергияси тармоғини яхшилаш ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича туманимизда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 сентябрь кунги «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурини амалга ошириш бўйича биринчи даражали чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастури доирасида маҳаллаларга электр энергиясини узлуксиз етказиб беришни яхшилаш бўйича туман ҳудудидаги 5 маҳаллада 7 млрд 841 млн сўм маблағ ҳисобидан жами 4 дона трансформатор пункти ўрнатилди. 1434 дона темир-бетон устунлар ўрнатилиб, 47,7 км кичик ва катта кучланишли электр ҳаво тармоқларида қурилиш ишлари якунланди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 18 сентябрь кунги «Ислом тараққиёт банки ва ОПЕК халқаро тараққиёт фонди иштирокида «Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш» лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори талаблари асосида электр энергиясини яхшилаш бўйича бугунги кунда Деҳқон арна МФЙ ҳудудидаги Қизил аскар ва Шўркўл қишлоғида 2 дона трансформатор пункти ва 5 км электр узатиш ҳаво тармоғини қуриш ишлари тендер ғолиби бўлиб, ҳозирги вақтда «NUKUS ELEKTRON NERWORK» МЧЖ томонидан қурилиш ишлари давом этмоқда.
Туманимизда жорий йилда режадаги 4,1 километр газ тармоқлари реконструкция қилинди. Шунингдек, 60 километр ер усти газ тармоқлари ҳаво босими ёрдамида синовдан ўтказилиб, 15,3 километр ер ости газ тармоқларининг техник ҳолатлари кўздан кечирилди.
Тумандаги Дарсан маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган ер ости ўрта босимли д-219 мм.лик газ тармоғида 1,7 километрлик газ тармоғи ер остидан ер устига чиқади.
– Туман жорий йилни қандай ютуқлар билан якунламоқда? Қайси соҳаларда ютуқлар, муваффақиятлар бор?
– Бу йил ютуқларга бой йил бўлди десам адашмаган бўламан. Аҳолига дам олиш хизматини ривожлантириш ва туризмни ривожлантириш ҳамда савдо-кўнгилочар марказ ташкил этиш мақсадида «Оқманғит» ОФЙ ҳудудидан ўтувчи «Оқманғит» каналининг 1,7 км қисми ва атрофини аҳоли учун қулай 24/7 режимида ишлайдиган кеча-кундуз махсус хизмат кўрсатиш лойиҳаси ва «Халқ сайилгоҳи»нинг қурилиши белгиланиши туман аҳолиси учун катта янгилик бўлди. Ушбу лойиҳанинг қурилиши жорий йилда туманимиз учун катта муваффақият бўлди.
Бунда, ушбу ҳудуднинг ободонлаштириш ва инфратузилма ишларига жами 6,6 млрд. сўм маблағ ажратилди. Натижада 40 та хизмат кўрсатиш, савдо дўконлари ташкил этилади, йилига 500 миллион сўмдан зиёд бюджетга солиқ тушуми ва 100 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.
Ёшларимизни замонавий касбга ўргатиш мақсадида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги кўмагида туманимиздаги политехникумда «BYD» корхонаси билан ўқитиш, сервис ҳамда ёшларимизга немис тили гуруҳи ташкил этилмоқда. Чунки юртимизда кўпайиб бораётган «BYD» русумли автомобилларга техник хизмат кўрсатувчи мутахассисларни тайёрлаш, политехникум ўқувчиларини замонавий касбга ўргатишни йўлга қўймоқдамиз.
Саманбой маҳалласида қўшимча имконият излаш, иш ўринларини яратишда, маҳалла ҳудудидан ўтувчи ташландиқ канал ўрганиб чиқилиб, 2,5 км қамишзорлар тозаланиб, сув билан таъминланди ва ишсиз ишсиз фуқароларга маҳаллада бириктирилган банк орқали имтиёзли кредитлар олиб берилиб, ўрдак боқишни бошладик.
Бундай ишларни аҳолига яқин ҳудудлардан 7,5 км коллекторда ўрдак боқишни давом эттириб, боқувчилар сонини 70 тага етказишни ва ўрдак бош сони 12 мингта қилиб кооперация ташкил этишни режалаштирмоқдамиз.
Нукус туманини қишлоқ хўжалиги саноати ривожланган туманга айлантириш, қайта ишлаш, логистикани йўлга қўйиш бўйича ҳам ишларни амалга оширмоқдамиз.
– Мазмунли суҳбатингиз учун раҳмат. Келгуси ишларингизда муваффақиятлар тилаймиз.
Суҳбатлашган Гулнора Турдишова, Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси