Коррупцияга қарши курашишда ҳуқуқий онг ва масъулият муҳим

25

Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалида «Коррупциясиз келажак!» шиори остида коррупцияга қарши курашиш масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувни филиал директорининг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи ўринбосари Х.Абдижалиев очиб, коррупцияга қарши қатъий муносабатни шакллантириш, ёшлар ўртасида ҳуқуқий онг ва масъулиятни ошириш бугунги куннинг энг муҳим вазифаларидан бири эканлигини таъкидлади.

Тадбир давомида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг коррупцияга қарши ички назорат бўйича бош маслаҳатчиси Ж.Бекимбетов ва Инсон ресурслари секторининг бош маслаҳатчиси А.Хожанов сўзга чиқиб, коррупциянинг жамият ривожига салбий таъсири, унинг олдини олишда ҳуқуқий механизмлар ҳамда давлат ва жамият олдидаги жавобгарлик масалаларига батафсил тўхталиб ўтди.

Талаба-ёшлар мутахассислар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазаларга муносабат билдириб, ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олди.

 

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги