Округ қўмондони ёшлар билан учрашди

Бўзатов туманидаги 7-сонли умумий ўрта таълим мактабида Мардлик мактаби ўқувчилари билан «Командир ва ёшлар учрашуви» бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокими Б.Уббиниязов, Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўмондони, полковник Р.Рахманов ва туман прокурори Ж.Аширбаевлар иштирок этиб, мактаб ўқувчиларини юртимизга кириб келаётган янги йил билан табриклади. Шунингдек, учрашувда асосан мактабда ўқув йили давомида амалга оширилган чора-тадбирлар, эришилган ютуқлар ва келажакдаги ривожланиш режалари атрофлича муҳокама қилинди ҳамда таълим жараёнида ҳарбий-Ватанпарварлик йўналишида олиб борилаётган ишлар алоҳида таъкидланди.
Учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олиб, бир қатор фаол ёшлар Шимоли-ғарбий ҳарбий округ томонидан тақдирланди.

Шундан сўнг, Шимоли-ғарбий ҳарбий округи ҳарбий хизматчилари томонидан кўргазмали жанговар машғулотлар намойиш этилиб, ҳарбий оркестр жамоаси ижросида концерт дастури намойиш этилди. Ўтказилган ушбу тадбир ўқувчи ёшларнинг эртанги ёруғ келажакка бўлган ишончини мустаҳкамлаб, уларнинг хотирасида унутилмас таассуротлар қолдирди.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси