Фаол муассаса ва ташкилотларга эҳтиром кўрсатилди

19

 

Нукус шаҳридаги файзли жойларнинг бирида «Ҳурмат-2025» тақдирлаш маросими ўтказилди.

Тақдирлаш маросимида шаҳар ҳокими А.Данияров сўзга чиқиб, йиғилганларга пойтахтимиздаги ютуқлар, янгиланишларни таъкидлаб ўтди.

Таъкидланганидек, Президентимизнинг Қорақалпоғистонга бўлган юксак эътибори билан ўтган йиллар мобайнида ўн бешдан ортиқ тарихий фармон ва қарорларнинг қабул қилиниши халқимизнинг бугунги турмушидан розилигини таъминлашга қаратилган ишларга мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.

Ўтказилган тантанали тадбирда маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги эзгу ишлари билан туб ўзгаришларда фаоллик кўрсатаётган шаҳар муассасалари ва ташкилотлари, «Маҳалла еттилиги» вакилларидан бир гуруҳи тақдирланди.

– Журналистлар яхши гапнинг қули. Озгина мукофотнинг ўзи бизларга қанчалар куч-қувват беради. Нукус шаҳри ҳокимлиги томонидан ўтказилган «Ҳурмат-2025» – йилнинг энг фаолларини тақдирлаш маросимида озгина меҳнатларимизни баҳолаб, «Фаол журналист» номинацияси билан тақдирлашидан ростдан ҳам бошим кўкка етди. Ушбу тадбир ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигимни билдираман, – дейди Қорақалпоғистонга хизмат кўрсатган журналист М.Қутлимуратов.

Ижодкор ҳамкасбларимга билдирган илиқ тилаклари, яхши фикрлари учун миннатдорман. Оғизбирчилигимизга кўз тегмасин! Кириб келаётган янги йил халқимиз учун янада кўп ютуқ ва марраларга бой йил бўлсин.

Тадбир концерт дастури билан давом этди.

А.Жийемуратов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги