Прокурор ва ёшлар учрашуви

Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Ш.Аминовнинг Амударё, Беруний, Тўрткўл ва Элликқалъадаги ёшлар учун очиқ мулоқот тарзидаги “Прокурор ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди, мазкур тадбирга республиканинг масъул вазирлик, идора ва ташкилот раҳбарлари ҳамда 300 нафарга яқин ёшлар жалб этилди.
Мазкур тадбирга ушбу ҳудудалардан прокурорлар оталиғига олинган ёшлар тўлиқ қамраб олинди.
Ёшларнинг мурожаатлари асосида, тадбиркорлик ва ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйишлари учун 22 нафар ёшларга имтиёзли кредит ажратиш масаласи жойида ҳал этилган бўлса, 6 нафарига ўзини ўзи банд қилишлари учун иш қуроллари берилди, 6 нафар ёшларга олий таълим муассасаларида таълим олишлари учун контракт пуллари тўлаб берилишига кўмаклашиш белгиланди, 30 га яқин мурожаатларни ўзганиш учун муддат талаб қилганлиги сабабли, назоратга олинди.
Тадбирда ўз меҳнат фаолиятларини самарали ташкил этган ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, муаммоларини ҳал қилишда фаоллик кўрсатган бир қатор ёшлар етакчилари ҳамда Жаҳон ва Осиё мусобақалари совриндорларига ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек, ёшларга бизнес лойиҳаларини тузиш ва амалга оширишларига кўмаклашиш мақсадида, Савдо-саноат палатаси, тижорат банклари томонидан семинар ташкил этилди, ҳунармандчилик билан шуғулланувчи ёшларнинг қўл меҳнати билан тайёрланган маҳсулотлари кўргазмаси, бадиий гимнастика спорт тури бўйича тўгарак фаолияти билан танишилди, ёш гимнастикачиларга байрам совғалари топширилди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги