Эришилган натижалар ва галдаги вазифалар муҳокама қилинди
Қорақалпоғистон Республикаси Педагогик маҳорат марказида «Узлуксиз касбий ривожлантириш: йил якуни ва натижалари, келажак истиқболлари» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Педагогик маҳорат маркази раҳбарияти, кафедра, бўлим бошлиқлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Матбуот анжуманида 2025 йилда узлуксиз касбий ривожланиш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, эришилган натижалар ва истиқболдаги устувор вазифалар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Жумладан, педагог кадрларнинг касбий салоҳиятини ошириш, замонавий технологиялар асосида малака ошириш жараёнларини такомиллаштириш, рақамли технологияларни жорий этиш борасида олиб борилаётган ишлар алоҳида қайд этилди.
Шунингдек, матбуот анжумани давомида оммавий ахборот воситалари вакиллари томонидан берилган саволларга атрофлича жавоб берилди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги