Кайвони оналар ва фаол аёллар билан учрашув бўлиб ўтди
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев маҳалла ва овуллардаги кайвони онахонлар ва фаол аёллар билан учрашди.
Унда дастлаб, Президентимиз раҳбарлигида биргина Қорақалпоғистон учун 2017 йилдан буён 78 та фармон ва қарор қабул қилиниб, айни пайтда 38 та ҳужжат ижроси давом этаётгани, шу билан бирга, ушбу ҳужжатлар орқали берилган имтиёзлар ҳақида кенг тарзда таъкидлаб ўтилди. Учрашувда шунингдек, ўтган қисқа вақт ичида Қорақалпоғистон тарихи саҳифаларида ўзига хос ўрин олган муҳим янгиликлар, бугунги кунда амалга оширилаётган кенг кўламли эзгу ишлар, олдиндаги вазифалар ҳақида сўз юритилди.
Шуни ҳам алоҳида айтиш керакки, яқин қисқа вақт ичида Қорақалпоғистонда чин маънода тарихий воқеалар юз берди.
Биргина Қорақалпоғистон аҳолиси, тадбиркорлари, аҳолининг барча тоифалари учун илгари бўлмаган имтиёзлар, кўплаб имкониятлар яратиб берилди.
Шу асосда Янги Ўзбекистон билан бирга Янги Қорақалпоғистонни барпо этиш бўйича улкан бунёдкорлик ишлари давом эттирилмоқда.
Учрашувда ана шундай эзгу тадбирлар кенг муҳокама қилинди.
Учрашув давомида бир гуруҳ фаол аёллар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг қарори асосида Жўқорғи Кенгеснинг «Фахрий ёрлиғи» билан тақдирланди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги