Янги йил – янги уй, янги умидлар…

67

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги ПҚ-5216-сонли қарори асосида мамлакатимизда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, муносиб шароитлар билан таъминлаш йўналишида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, ушбу қарор асосида Кегейли туманида яна бир хайрли иш амалга оширилиб, Маданият маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги «Кегейли гузари» кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг биридан барча шароитларга эга янги 2 хонали квартиранинг калити Бахтигул Матжановага Янги йил байрами арафасида Кегейли тумани ҳокими А.Камалов ва туманлик Инсон ижтимоий хизматлар маркази масъуллари иштирокида тантанали равишда топширилди.

– Мана бугун ҳурматли Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг юртимиз ёшларига кўрсатаётган оталарча ғамхўрлиги туфайли, бизларга барча қулайликларга эга янги уй топширилмоқда. Бунинг учун Юртбошимизга катта раҳмат айтаман. Бугунги қувончимни тил билан ифодалаб беролмайман. Хуллас, бу мен учун ҳаётимдаги энг қувончли кунлардан бири бўлди, десам бўлади, – дейди Бахтигул Матжанова.

Албатта, мамлакатимиз ҳудудларида қилинаётган бундай эзгу ишлар юртимизда инсон қадри, айниқса, ёшлар тақдири давлат сиёсати даражасида эканининг ёрқин намунасидир.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси