Тўй-маросимларни ихчамлаштириш долзарб масала
Қораўзак туманида тантанали тўйлар ва бошқа оилавий маросимларни ихчамлаштириш, уларни миллий қадриятларимизга мос, ортиқча дабдабасиз ва исрофгарчиликка йўл қўймасдан ўтказишга қаратилган тарғибот тадбири ташкил этилди.
Унда туман ҳокимининг ўринбосари И.Қўсибоев, «Нуроний» жамғармаси туман бўлими бошлиғи М.Гулимбетов ва бошқалар сўзга чиқиб, тўй-ҳашамлар, турли оилавий маросимларда ортиқча исрофгарчиликка йўл қўймаслик, маросимларни тартибли ва ихчам тарзда ўтказиш масалалари бўйича бугунги кунда қилиниши керак бўлган масалалар ҳақида кенг тарзда айтиб ўтди.
Тадбирда маҳалла еттилиги вакиллари, кўча оқсоқоллари, хотин-қизлар фаоллари, нуронийлар ва жамоатчилик вакиллари фаол иштирок этиб, ўртага қўйилган масала бўйича ўзларининг фикр-таклифларини билдирди.

Ўтказилган учрашувда тадбир иштирокчиларига сўнгги йилларда юртимизда дабдабали тўй-маросимлар туфайли оилаларда юз бераётган кўнгилсизликлар ва уларнинг аянчли оқибатлари ҳақида тегишли соҳа мутахассислари томонидан кенг тарзда тушунтириш олиб борилди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги