Президентнинг янги фармони қабул қилинди

3

Капитал бозорида инвестиция муҳити яхшиланади.

«Капитал бозорида инвестиция муҳитини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги Президент фармони (ПФ–254-сон, 18.12.2025 й.) қабул қилинди.

2030 йилгача ушбу фармоннинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

– замонавий молиявий инструментларни жорий этиш орқали фонд бозорига 1 млрд АҚШ доллари, шу жумладан, 5 трлн сўмлик корпоратив облигациялар чиқарилиши ҳисобига қўшимча инвестицияларни жалб қилишга эришиш;

– капитал бозори иштирокчиларининг инвестициялари хавфсизлигини кафолатловчи механизмларни жорий этиш ҳисобига бартараф этиладиган ҳуқуқбузарликлар улушини 85 фоиздан ошириш.

Фармонга кўра, 2023 йил 2 сентябрдаги ПҚ–291-сон қарорга мувофиқ капитал бозорида жорий этилган «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими чекланмаган муддатга амал қилади.

Капитал бозорида Тартибга солиш қумдони доирасида қуйидаги ҳуқуқлар берилади, жумладан:

– Ўзбекистоннинг резидентлари бўлган юридик шахслар томонидан Тартибга солиш қумдони иштирокчиси мақомини олиш;

– чет эллик иштирокчиларга, Ўзбекистон резидентлари бўлган юридик шахсларга, шу жумладан, инвестиция фондларига улар томонидан чиқарилган ва уларга тегишли бўлган қимматли қоғозларга нисбатан кастодиал ва номинал сақлаш хизматларини кўрсатиш;

– эмитентларга қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ўз капитали миқдоридан ортиқ бўлган корпоратив облигацияларни таъминотсиз чиқариш.