Соҳа фидойилари тақдирланди

4

Эрта баҳордан далаларга чиқиб, ёз бўйи меҳнат қилиб, кузги хирмоннинг баланд бўлиши учун ҳисса қўшадиган қишлоқ хўжалиги ходимларининг меҳнатлари ҳар доим таҳсинга сазовор. Муҳтарам Президентимиз эътибори билан ҳар йили декабрь ойида қишлоқ хўжалиги ходимлари куни нишонланиши анъанага айланиб, уларнинг меҳнатлари муносиб баҳоланиб келинмоқда. Ушбу байрам куни кеча республикамизда юқори даражада уюшқоқлик билан бўлиб ўтди.

Тахиатош туманида ҳам қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаси раҳбарлари, фермер ва деҳқон хўжаликлари раҳбарлари иштирокида «Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни» муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Тахиатош тумани ҳокими К.Айтбаев, Фермерлар кенгаши раиси С.Бекбергенов ва соҳа ходимлари иштирок этди. Унда қишлоқ хўжалиги ходимларининг машаққатли меҳнати туфайли мураккаб синовлар ва иқлим шароитларига қарамасдан, юқори натижаларга эришилгани кенг таъкидланди.

Сана муносабати билан соҳада фидойилик намунасини кўрсатиб келаётган 6 та фермер хўжалиги раҳбарларига «Илғор фермер» кўкрак нишонлари топширилиб, қишлоқ хўжалиги ходимларига миннатдорлик билдирилди.

                                                                 Қорақалпоғистон ахборот агентлиги