Жаҳон чемпионатида уч нафар қизимиз ғолиб бўлди
4

Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида спортнинг Белбоғли кураш туридан ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.
Дунёнинг ўттиздан ортиқ мамлакатидан полвонлар иштирок этган ушбу чемпионатда Ўзбекистон терма жамоаси спортчилари 6 олтин, 6 кумуш ва 24 бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринга лойиқ деб топилди.
Хусусан, терма жамоа таркибида иштирок этган республикамиз полвонларидан 52 кг вазн тоифасида Шаҳло Қалмуратова, 66 кг да Севара Шаженовалар олтин, 52 кг да Барно Қалмуратова кумуш медаль соҳибига айланди.

Ёш спортчиларни бу мусобақага Қайнарбек Сариев, Бўкенбой ва Есет Садуақасовлар тайёрлади.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси