Кадастр агентлиги: ердан ноқонуний фойдаланиш мумкин эмас

Жорий йилнинг ўтган 11 ойи давомида 337,4 гектар ер ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, деб хабар бермоқда Кадастр агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг ахборот хизмати.
Хусусан, кадастр агентлиги томонидан ўтган 2025 йилнинг 11 ойи давомида 3358 ҳолатда 351,2 гектарлик ер майдонлари ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани аниқланди.
Шундан, 2358 минг ҳолатда (196,4 гектар) ер майдони тугатилди, 1153 ҳолатда (126,05 гектар) ер майдонини давлат ер фондига қайтариш мақсадида Судларга даъво аризалари киритилди.
Қолган 71 ҳолатда (5,8 гектар) ер майдонлари ҳуқуқбузарларнинг ҳаракатида жиноят аломатлари бўлгани учун қўшма тартиб асосида, Прокуратура органларига тегишли ҳужжатлари юборилди.
Кадастр агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси фуқароларни ва ердан фойдаланувчиларни ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб, ноқонуний қурилишларни амалга ошириш маъмурий ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини огоҳлантиради.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги