Нукусда мактаб психологи ўз ишига қайта тикланди

Фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг 2025-йил 8-августдаги ижро ҳужжатига асосан, ноқонуний равишда ишдан бўшатилган, даъвогар Д.Г.ни Республика сув спорти турлари бўйича спорт мактабининг психологи лавозимида ишга тиклаш белгиланган.
Шунга қарамасдан, жавобгар Республика сув спорти турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби давлат муассасаси томонидан ушбу суд қарори ижроси таъминланмаган.
Шунда даъвогар суд қарори ижросини таъминлаб беришни сўраб, Мабурий ижро бюроси Нукус шаҳар бўлимига мурожаат қилишга мажбур бўлган.
Бюронинг Нукус шаҳар бўлими томонидан дарҳол ижро ҳаракатларига киришилиб, жавобгар ташкилот раҳбарига суд қарори ижросини таъминламаслик қонунда белгиланган жавобгарликга асос бўлиши ҳақида огоҳлантириш берилган.
Шунинг натижасида, даъвогар Д.Г. Республика сув спорти турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби директорининг буйруғига асосан ўзининг аввалги иш ўрнига жорий йилнинг 29-ноябрь куни қайта ишга тикланган.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги