Қишлоқ хўжалиги вазирлигида янги тайинлов

15

 

Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида навбатдаги аппарат йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, Қишлоқ хўжалиги вазири Шуҳрат Тешаев, вазирлик аппарат ходимлари, шунингдек, қишлоқ ва сув хўжалиги тизими бўйича масъул раҳбар ходимлар ва мутахассислар иштирок этди.

Мажлис кун тартибига мувофиқ, асосан ташкилий масала кўриб чиқилди. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг бўш турган биринчи ўринбосари лавозимига Анвар Халимбетовни тайинлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг буйруғи ўқиб эшиттирилди.

Мазкур буйруққа мувофиқ, Анвар Халимбетов Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Анвар Халимбетов бир қанча масъулиятли лавозимларда ишлаб келган.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги