Маънавий-маърифий йўналишда амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди

Шуманай тумани ҳокимлигининг Ахборот хизмати томонидан 2025 йил давомида туман ҳудудида маънавий-маърифий йўналишда амалга оширилган ишларга бағишланган очиқ мулоқот ташкил этилди.
Унда, туман ҳокимининг ўринбосари А.Бекмуратов, Маънавият ва маърифат маркази Шуманай тумани бўлими бошлиғи И.Алланиязов, оммавий ахборот воситалари вакиллари, депутатлар, соҳада ҳамкор муассаса, корхона ва ташкилотлардан тегишли мутахассислар иштирок этди.
Очиқ мулоқот давомида 2025 йил давомида туманда маънавий-маърифий йўналишда ўтказилган тадбирлар, тарғибот-ташвиқот ишлари, миллий қадриятлар, ватанпарварлик, китобхонлик маданиятини ошириш бўйича ёшлар ўртасида амалга оширилган лойиҳалар ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Шунингдек, амалга оширилган ишлар натижалари, муаммолар муҳокама қилиниб, фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Таъкидланганидек, тумандаги таълим муассасалари ва маҳаллаларда маънавий тарбиянинг узвийлигини таъминлаш, аҳолининг интернет ва оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш маданиятини, маданият, адабиёт ва санъатга бўлган қизиқишини ошириш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилди. Мафкуравий жараёнларни мунтазам ўрганиш, терроризм, экстремизм, жиноятчилик ва бошқа таҳдидларга қарши курашиш бўйича ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда учрашувлар, мулоқотлар, тарғибот тадбирлари ташкил этилди.
– Бундан ташқари, юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг бориши, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қабул қилинаётган фармон ва қарорларнинг мазмун-моҳияти, миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш бўйича ўқув юртларида, маҳаллаларда, барча муассаса ва корхоналарда тарғибот тадбирлари ташкил этилди. Тумандаги 26 та идора ва корхонада икки томонлама «Йўл харитаси» ишлаб чиқилиб, маънавият бўйича масъуллар бириктирилди, – дейди Маънавият ва маърифат маркази Шуманай тумани бўлими бошлиғи И.Алланиязов.
Тумандаги муассаса, корхона ва ташкилотларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ходимлар маънавиятини бойитиш, мамлакатимиздаги сиёсий-ижтимоий, иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, юз бераётган ижобий ўзгаришлар, яратилаётган имкониятлар ҳақида маълумот бериб бориш мақсадида ҳар ҳафтанинг жума куни барча муассасаларда «Сиёсий маънавият соатлари» мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда.

Тадбирда мутасаддилар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар муҳокама қилиниб, келгусида маънавий-маърифий ишларни янада тизимли ва самарали ташкил этиш бўйича муҳим вазифалар белгилаб олинди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги