«Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни» муносабати билан соҳа фидойилари тақдирланди

15

Жорий йилнинг 20-декабр куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида «Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни» муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев йиғилганларни сана муносабати билан табриклаб, жорий йил давомида юқори натижаларга эришишда, мўл хирмон яратишда қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасининг барча бўғиндаги ходимларининг меҳнатлари алоҳида эканлигини алоҳида тилга олди.

Таъкидланганидек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан мўл хирмон тўплашда соҳа фидойиларининг машаққатли меҳнати билан бирга, Президентимиз томонидан соҳага қаратилаётган алоҳида этибор, шунингдек, Қорақалпоғистон учун алоҳида қабул қилинган қарорлар асосида янгидан олиб келинган 2 мингдан ортиқ техника ва агрегатларнинг ҳиссаси алоҳида ҳисобланади. Ўтказилган тадбирда ана шундай эзгу ишлар кенг эътироф этилди.

Бундан сўнг, сана муносабати билан бир гуруҳ соҳа вакилларига Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиуми қарори билан «Ардақлы нураный», «Ибратлы ҳаял», «Ўатан пидайысы» кўкрак нишонлари шунингдек, «Илғор фермер», «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги фидойиси», «Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги аълочиси», «Ўзбекистон Республикаси ветеринария фидойиси», «Ўзбекистон Республикаси чорвачилик фидокори» каби кўкрак нишонлари, эсдалик совғалари топширилди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги