Халқимиз ардоқлаган хонанда 70 ёшда

4

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида Қорақалпоғистон халқ артисти, элимизнинг севимли хонандаси Далибай Мамбетмуратовнинг 70 йиллик юбилейига бағишланган тантанали тадбир ўтказилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси М.Атамуратов, «Нуроний» жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими бошлиғи Т.Абдижаббаров, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазири Б.Темирбаевлар Далибай Мамбетмуратовнинг мамлакатимиз маданияти ва санъатини ривожлантиришга қўшган салмоқли ҳиссасини алоҳида эътироф этиб, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши томонидан тайёрланган эсдалик совғаларини, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг «Маданият ва санъат фидойиси» кўкрак нишонини топширди.


Тантанали тадбир юбилейга бағишлаб тайёрланган куй-қўшиқли концерт дастури билан кўтаринки руҳда давом этди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги