«Айқулаш» ансамбли Сирдарё вилоятида

Сўнгги йилларда мамлакатимизда миллатлараро тотувликни таъминлаш ва халқлар дўстлигини мустаҳкамлаш борасида кўплаб ижобий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Айниқса, халқимизнинг миллий ўзига хослиги, санъати ва маданиятини тарғиб этиш бўйича таҳсинга сазовор ишлар олиб борилмоқда.
Шундай маданий тадбирлардан бири Гулистон шаҳрида ўтказилиб, унда «Айқулаш» Қорақалпоқ давлат миллий фольклор ансамбли ижодий жамоаси Сирдарё вилояти мусиқали драма театрида ўзларининг концерт дастурини халқимизга тақдим этди.
Айниқса, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Гулхатийша Айимбетова, Қорақалпоғистонга хизмат кўрсатган артисти Бахтиёр Есемуратов, ёш хонандалардан Мақсет Хўжасов, Ильяс Балтабаевнинг ижро этган жўшқин қўшиқлари ва «Айқулаш» ансамбли аъзоларининг намойиш этган рақслари томошабинларда катта таассурот қолдирди.





Албатта, маданият соҳасидаги бундай ўзаро муносабатлар халқларимиз ўртасидаги дўстликни янада мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса бўлди, дейиш мумкин.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги