Қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари куни байрами ўтказилади

15

Қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари куни муносабати билан аграр соҳа ходимларининг мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдаги хизматига муносиб эътибор қаратиш ва баҳолаш, маънавий ва моддий жиҳатдан рағбатлантириш мақсадида жорий йилнинг 21 декабрь куни Нукус шаҳри ҳудудидаги От чопар майдонида байрам тадбири ва томошалари ўтказилади.

Тадбир давомида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазма-ярмаркалари, маънавий-маърифий, хайрия тадбирлари, шунингдек, миллий спорт турлари бўйича мусобақалар, жумладан, от чопиш мусобақалари, полвонлар кураши, арқон тортиш ва қўчқор уриштириш ўйинлари ҳамда беллашувлар бўлиб ўтади.

Байрам тадбирлари халқ сайли тарзида давом этади.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги