Икки ёш дзюдочимиз ғолиблар сафида

47

Қашқадарё вилояти маркази Қарши шаҳрида ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Чемпионатда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан ёш полвонлар иштирок этиб, 10 та вазн тоифаси бўйича мусобақа ғолиблиги учун ўзаро беллашди.

Шиддатли кечган баҳсларда республикамиз вакилларидан 73 кг вазнда Эркинбой Азербаев финалга қадар етиб келиб, чемпионлик учун бўлган курашда Тошкент шаҳри полвони Воҳиджон Шермаматовга ютқазиб қолди ва мусобақанинг кумуш медали билан тақдирланди.

Қизлар ўртасида ўтказилган беллашувларда Сапаргул Дарибаева 30 кг вазнда учинчи ўринни қўлга киритди.

Ёш полвонларимизни мусобақага тажрибали мураббийлардан Низомиддин Хўжабоев ва Зулфия Жапақовалар тайёрлади.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси