Ёш тадбиркорлар учун қулай инфратузилма яратилмоқда

60

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, Тахтакўпир туманидаги Қораўй ҚФЙ ҳудудидан 3 гектар ер майдони ажратилиб, «Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси» ташкил этилган эди.

Шунингдек, ушбу ҳудудда ёш тадбиркорлар учун қулай шароитлар яратиш, ишлаб чиқариш ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг махсус қарори асосида, Тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 1 миллиард 440 миллион сўм маблағ ажратилди. Ҳозирги кунда ушбу ажратилган маблағлар ҳисобидан ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасига олиб борувчи ва ҳудуд ичидаги 1,2 километр автомобиль йўлларини асфалтлаш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Албатта, амалга оширилаётган ушбу инфратузилмавий лойиҳа ҳудудда янги иш ўринлари яратиш, ёшлар бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлик фаолиятини янада кенгайтиришга асос бўлади.

 Қорақалпоғистон ахборот агентлиги