Орол денгизи тарихи ҳақида ҳужжатли фильм жаҳон ҳамжамиятига тақдим этилди
63

Орол денгизи тарихи ва Оролбўйи ҳудуди маҳаллий аҳолисининг ҳаёти ҳақидаги ҳужжатли қисқа метражли фильм тақдим этилди. «Whispers of the Aral Sea: A Story of Loss and Resilience» – «Орол денгизининг шивирлари: йўқотиш ва матонат тарихи» деб номланган ушбу картина Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Чўлланишга қарши кураш бўйича Конвенцияси (UNCCD) томонидан Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси кўмагида яратилган.

Маълумот ўрнида, 2023 йил ноябрь ойида Самарқанд Чўлланишга қарши кураш бўйича БМТ Конвенцияси амалга оширилишини кўриб чиқиш қўмитаси (CRIC21) нинг 21-сессиясига мезбонлик қилган.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги