Ўзбекистон – Европа Иттифоқи ҳамкорлиги муҳокама қилинди

53

Бугун пойтахтимиздаги Марказий Осиё халқаро институтида Европа Иттифоқининг юртимиздаги элчиси Тойво Клаарнинг ЕИ ва Ўзбекистон муносабатларига бағишланган маърузаси тингланди. Тадбир институтнинг хорижий дипломатик ваколатхоналар билан ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган дастури доирасида ташкил этилди.

Йиғинда Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Жумладан, Президент Шавкат Мирзиёевнинг яқинда Брюсселга амалга оширган ташрифи натижалари, “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” формати ва “CA+” ташаббуслари доирасидаги шерикликни ривожлантиришнинг устувор йўналишларига эътибор қаратилди.

Йиғилишда ЕИнинг 2026 йилга мўлжалланган асосий устувор йўналишлари, минтақада барқарор ривожланиш, иқтисодий ҳамкорлик ҳамда минтақалараро алоқаларни янада мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди, шунингдек, Тойво Клаар мавзу доирасида иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига жавоб қайтарди.

Д.Ҳакимов,

Ў.Ҳайитов (фото),

ЎзА