Халқ ташаббуси йулни янгилади

Мамлакатимизда амалга оширилиб келинаётган «Ташаббусли бюджет» дастури асосида республикамизнинг кўплаб жойларида йўлларни таъмирлаш ишлари давом этмоқда.
Тахиатош тумани «Обод макон» МФЙ ҳудудидаги 4-мактаб олдидан Устюрт кўчасининг охиригача асфалтлаш ишлари амалга оширилди. Қурилиш ишлари Қорақалпоғистон Республикаси Ҳудудий йўлларга буюртмачи хизмати давлат ташкилоти буюртмаси асосида «Тўрткўл Шағбоз Транс» МЧЖ томонидан бажарилди.
Лойиҳанинг бажарилишида 8 та махсус техника, жумладан, 2 каток, 1 та асфальт ётқизувчи ва 10 нафар ишчи иштирок этди. Ушбу қурилиш ишлари «Ташаббусли бюджет» дастурининг 2025 йил 2-мавсумида ғолиб бўлган лойиҳа асосида амалга оширилди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги